Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрта махсус таълим масканларининг 21 ўқувчиси тест синовларисиз талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлигига асосланиб, «KRuz.uz» хабар берди.
Улар республика фан олимпиадаси, спорт бўйича Осиё ва Ўзбекистон чемпионати ғолиблари, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти эгалари бўлиб, эндиликда улар ўзлари истаган мутахассисликка ихтисослашган олий ўқув юртида ўқиши мумкин.
Ушбу йилда муддатидан аввал талаба бўлган 21 ўқувчининг 19 нафари қиз бола, 2 нафари эса ўғил бола.
Қорақалпоғистон хабар агентлигининг расмий сайти орқали талаба бўлганлар рўйхати билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)