Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби сардори Тимур Кападзе «Championat.asia» нашрига интервью бериб, ўзбек футболидаги бир қатор оғриқли нуқталар ҳақида гапириб ўтганди.
Бунда Кападзе «Бухоро» клубининг ечиниш хонаси ҳақида тўхталиб, оддийгина кондиционер йўқлигини айтган, футболчилар кийим алмаштириш вақтида димиқиб қолганини таъкидлаганди.
Интервью эълон қилинган куннинг эртасига «Бухоро» футбол клуби ечиниш хонасига кондиционер ўрнатилгани борасида хабар пайдо бўлди. Бунга Кападзенинг фикрлари туртки бўлдими ёки бошқа нарса — маълумот берилмаган.
Тимур Кападзенинг шов-шувларга сабаб бўлган интервьюсини шу ҳаволада томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)