Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида кеча — 19 июнь куни 14-тур беллашувлари старт олди.
Унинг марказий ўйинида Жасур Абдураимов мураббийлик қилаётган «Пахтакор» Қаршининг «Насаф» клубини мағлуб этишга муваффақ бўлди — 2:1. Гол урмаётганлиги учун танқидлар остида қолиб келаётган миллий терма жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев кеча ва ниҳоят рақиб дарвозасига йўл топишга муваффақ бўлди.
Бунга қадар «Пахтакор» ва «Насаф» клублари Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида ҳам тўқнаш келган бўлиб, Рўзиқул Бердиев жамоаси Тошкентда 3:0, Ғузорда 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
Вадим Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан илк ўйинида Самарқанднинг «Динамо»сидан енгилганди — 2:3. 14-турда ҳам унинг жамоаси «Машъал» дарвозасига 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Фарқи, мазкур 2 та гол фарғоналикларга 1 очко тақдим этди.
Ўзбекистон Олий лигаси 14-тур беллашувлари 19 июнь, душанба
Изоҳ (0)