Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

20 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

1. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнда нишонланади. «Мамлакатда кенг миқёсда байрам сифатида нишонлансин».

2. Ином Мажидов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Вазирликнинг собиқ раҳбари Рустам Қосимов Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди.

3. Адҳам Икромов Савдо-саноат палатасининг раиси этиб сайланди. У бунгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректорлик қилиб келаётган эди.

4. Журналистлар билан учрашув олдидан Самвел Бабаян Россияга «қочиб кетди». Халқаро пресс-клубда миллий спорт, хусусан, футбол раҳбарияти билан бўлажак учрашув вақти ҳали ҳам эълон қилинмади.

5. Путин Оливер Стоунга «Россиянинг Суриядаги авиазарбалари видеоси» деб АҚШнинг Афғонистондаги операциясини кўрсатди. Оригинал видео устига қўйилган рус тилидаги овоз ҳам аслида украиналик учувчиларга тегишли, деб тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар