Ўзбекистон Президентининг 20 июндаги фармони билан Ином Мажидов олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар бермоқда.
Ином Мажидов бунгача олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Вазирликнинг аввалги раҳбари Рустам Қосимов Ўзбекистон Президентининг 20 июндаги бошқа фармони билан Президент давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари — Ташкилий-кадр хизмати раҳбари — Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)