Рустам Қосимов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ташкилий-кадр хизмати бошлиғи — Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ҳукумати порталининг маълум қилишича, Рустам Қосимов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Президенти бу ҳақдаги тегишли фармонни 20 июнь куни имзолаган.
Маълумот учун, 20 июнга қадар Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига Адҳам Икромов ректорлик қилиб келаётган эди — у шу куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарига айланди.
Қайд этиш жоиз, Рустам Қосимов 2016 йилнинг 13 сентябрь куни Алишер Ваҳобов ўрнига олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)