• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Биродар Абдураимов ЎФФ раҳбарияти ва Самвел Бабаянни жиддий танқид қилди

    Футбол афсонаси Биродар Абдураимов миллий терма жамоанинг сўнгги натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди, деб ёзди «Стадион» нашри. Бунда мутахассис Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган жамоанинг бир қатор оғриқли нуқталарига тўхталиб ўтган.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Эрон — Ўзбекистон 1:0

    Бу ўйинда ҳар икки жамоа ўртасидаги фарқ яққол кўриниб қолди. Форсларнинг ҳар бир чизиғида етарлича вариант бор эди. Бизда эса...

    ...бизда ўзбек футболи тарихидаги энг кучсиз жамоа майдонга тушди, деган фикрга тўлиқ қўшиламан. Самвел Бабаян ўша гапини нима учун айтганини билмадим-ку, бироқ унга исталганча эътироз билдириш мумкин. Оддий мисол, 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида ғолиб чиққанди. Ҳозирги таркиб нимани қойиллатди?

    Бир ўйлаб кўринг, Одил Аҳмедов Миржалол Қосимовдан кучлими? Ёки Игорь Сергеевни Шквирин билан тенглаштириб бўладими? Андрей Фёдоров ва Анзур Исмоилов ўртасидаги фарқни Бабаян тушунармикан? Қани бош мураббий бизга ваъда берган ўша фалсафа? Ахир фалсафа тугул ўйиннинг ўзи йўқ-ку! Жаҳон чемпионатида ўйнаш учун унга муносиб бўлиш керак. Кечаги ўйинда мундиалга муносиб бўлган фақат битта жамоани кўрдик — Эрон. Биз эса ўз муаммоларимизга ўралашиб қолганмиз.

    Биродар Абдураимов, Ўзбекистон футболи фахрийси

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Терма жамоа таркиби ҳақида

    Энди бир гап-да, ғалаба қозониш учун ҳужум қилиш керак. Бу ўйинда тайинли ҳужум кўрдикми, ўзи?! Темурхўжа Абдухолиқов бир марта дарвозага зарба берганини айтмаса, бошқа вазиятнинг ўзи бўлмади-ку! Игорь Сергеев нима учун майдонга тушганини ўзи ҳам билмаса керак. Умуман, бу ҳужумчининг термага муносиб ёки йўқлигининг ўзи бир савол. Терма жамоа учун даъвогарларда бир-бири билан рақобат бўлиши керак. Камида 4—5 футболчи бир жой учун курашсин. Бизда вазият қандай? Ҳужумда кимни кўрсата оласиз? Ўзи бир яримта ҳужумчимиз бўлса, ким ўйинни кучайтира олади?

    Эронни Теҳронда мағлуб этганимизда улар кучсиз эди деб айта олмайман. Бунақа натижалар учраб туради. Эрон ўшанда ҳам кучли эди, шунга қарамай, енгишнинг уддасидан чиқишган. Биз ҳам 60 йилларда кетма-кет чемпион бўлаётган «Спартак»ни сафарда 1:0 ҳисобида енггандик.

    Рақиб ўша ўйиндан бери анча кучайди. Улар Европанинг кучли жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишяпти. Ўзбекистон термасида эса муаммолар керагидан ҳам ортиқ. Биз оддийгина таркиб масаласида ҳам тўғри иш олиб бора олмаяпмиз. Масалан, «Пахтакор»дан чақирилган футболчиларни оладиган бўлсак, Александр Лобанов, Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов ва Станислав Андреевларнинг қанақалигини Ўзбекистон кубогидаги «Насаф»га қарши ўйинда кўргандик. Уларни терма жамоага чақираверишнинг ўзи қанчалик тўғри? Яна ҳам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатилмади. Ҳакам аяди, уни бемалол четлатиши мумкин эди.

    Биродар Абдураимов, Ўзбекистон футболи фахрийси

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    ЎФФга эътироз

    Ҳозир нафақат бош мураббийга, ЎФФга ҳам эътирозлар етарли. Федерация раҳбарияти терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш чоғида фахрийлар билан маслаҳатлашса, яхши бўларди. Самвел Бабаянга термани топшириш вақтида бизнинг фикримиз билан ҳеч ким қизиқмади. Раҳбарият бир оғиз сўраганда, биз ҳам ўз фикримизни айтган бўлардик. Терма жамоани бошқаришга Самвел Бабаяндан бошқа номзод йўқмиди?

    Самвел Бабаян бошқараётган жамоанинг кучли учликка кира олишига шубҳа туғилмоқда. У бизга кўп нарсаларни ваъда қилганди. Ўзи айтганидек Осиёда таниқли бўладиган ўйин услуби қани?

    Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўйинимизни кучайтириб, Осиёда ўз ўрнимизга эга бўлишимиз лозим. Эрондаги ўйин мундиалга номуносиб эканимизни кўрсатиб берди. Ким айбдор? Бу саволга энди ўзингиз жавоб топаверинг.

    Ҳозир вазият шундайки, футболда суяги қотган, иш кўрсатганлар бир четда томошабин бўлиб турибди. Профессионал бўлмаганлар эса бош ролда. Бир ўйлаб кўринг, Карлуш Кейруш қаерда-ю, Самвел Бабаян қаерда? Эрон учрашувни жуда ақлли ўтказди, ҳар бир футболчи аниқ мақсад билан ҳаракат қилди. Бизда эса 3—4 футболчи жон куйдириб ўйнади, қолганлари томоша қилиб турди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинни ҳам шундай ўтказадими?

    Биродар Абдураимов, Ўзбекистон футболи фахрийси

    20.06.2017, 14:45   Изоҳ (0)   92150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конфедерациялар кубоги. Жаҳон чемпиони Осиё чемпионини мағлубиятга учратди

    19.06.2017, 22:46

    Конфедерациялар кубоги. Европа чемпионларининг тиши Мексикага ўтмади

    18.06.2017, 22:32

    Ўзбекистон миллий термаси натижаларидан ранжиган футбол мухлислари Абдулазиз Комиловга шикоят қилди

    15.06.2017, 21:29

    Ўз оиласи билан гўзал Ибица оролида дам олаётган Месси, Суарес ва Фабрегасдан фотогалерея

    15.06.2017, 15:57

    Ўзбекистон миллий термаси Эронга қарши икки учрашувда дарвоза томон нечта аниқ зарба берди? Жавоб — битта суратда

    13.06.2017, 15:02

    Фото: Қашқадарёдаги стадионда ёнғин юз берди

    10.06.2017, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.