AKFA компанияси малакали номзодларни танлаш ва ишга қабул қилиш ҳамда ходимларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида AkfaPrо нодавлат таълим муассасасини таъсис қилди.
Таълим муассасасида тингловчилар бизнес менежменти йўналишидаги бир неча мутахассисликлар бўйича касбга тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўътадилар, малакасини оширадилар. Ўқув марказини муваффақиятли тугатган тингловчиларга диплом ва сертификатлар берилади, номзодлар компаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очилган ва янги очилаётган ваколатхоналарида иш билан таъминланади. Малакали кадрларнинг самарали меҳнатлари орқали, компанияда AKFA савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари (радиаторлар, композит панеллар, алюминий ва ПВХ профиллари ва фурнитуралари), кенг ҳажмдаги ARTEL маиший техника буюмлари ҳамда янги AKFA FOOD LINE озиқ-овқат маҳсулотларини вилоятларга етказиб бериш масалалари ҳал этилади.
Таълим муассасасининг узоқ муддатли – 1 йиллик, 6 ойлик ҳамда қисқа муддатли – 3 ойлик ва 1 ойлик ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.
Айни вақтда марказ ходимлари мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида 1 йиллик «Минтақавий бошқарув» курсига бакалавр дипломига эга номзодлар учун танлов ўтказмоқдалар. Танлов қуйдаги босқчилардан иборат:
Танлов қуйидаги босқчилардан иборат:
1. Номзодлар маълумотномаларини (объективка) интернет орқали info@akfapro.uz, info@nextstep.uz электрон манзилга юбориш;
2. Олий маълумотли, муайян иш тажрибасига эга бўлган шахслар маркетинг, иқтисодиётни ривожлантириш ва келажакдаги режалари тўғрисида ўзбек ёки рус тилида эссе ёзиш;
3. Таълим муассасаси вакиллари томонидан 1 ва 2-босқичлардан ўтган номзодлар билан ўзбек ёки рус тилида суҳбат ўтказиш.
Танловдан ўтган энг сара номзодлар ўқишга қабул қилинадилар.
Тингловчилар Тошкентда ўқиш мобайнида компания заводларида амалиёт ўтайдилар, ётоқхона, стипендия, 3 маҳал иссиқ овқат ва махсус Таълим муассасаси учун тикилган форма билан таъминланадилар.
Таълим муассасасида малакали профессор-ўқитувчилар тингловчиларга — маънавият-маърифат, тизимли таҳлил, иқтисодиёт, бошқарув психологияси, қарорлар қабул қилиш, маркетинг, логистика, инглиз тили ва бошқа фанлардан билим берадилар ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантирадилар. Хориж ўқув марказларидан ҳам етакчи экспертларни чақириш режалаштирилмоқда.
AKFA компанияси билан меҳнат фаолиятини боғламоқчи бўлган, ўз устида доимий изланишда бўлган, Компания ривожига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлганларни Таълим муассасасига таклиф қиламиз.
Akfa Pro нодавлат таълим муассасаси ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганлар +998 71 203 7007 телефонига, www.akfapro.uz, www.nextstep.uz сайтига ҳамда AKFA компаниясининг дилерларига мурожаат қилишлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишлари мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)