Россия мудофаа вазирлиги ҳаводаги кўнгилсизликларни бартараф қилиш борасида Пентагон билан ҳамкорлик қилишни тўхтатганини маълум қилди. 19 июнь куни Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-22 самолёти АҚШ томонидан уриб туширилгани сабаб бўлди, деб хабар беради Meduza.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, эндиликда коалициянинг барча учувчи аппаратлари Фротдан ғарбда Россия ер усти ва ҳаво мудофааси воситалари томонидан ҳаво нишонлари сифатида кўрилади.
Москва, шунингдек, Су-22 воқеаси АҚШ томонидан синчиклаб тафтиш этилиши кераклигини билдирди. Самолётга уюштирилган ҳужумни Россия томони Сурия суверенитетининг бузилиши сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)