Қозоғистон пойтахтида тажриба тариқасида қуёш батареяларида ишлайдиган бекатлар ишга тушди. Бу ҳақда «DailyNews.kz» хабар бермоқда.
Бекатлар томида ўрнатилган қуёш батериялари кундузги ёруғликни ўзида жамлайди. Кун давомида қурилма салкам 800 ватт тўплаши мумкин. Шунинг ҳисобига бекат ўзини-ўзи ёритади.
Ҳозирда шаҳар кўчаларида 5 та шундай бекат ўрнатилган. Йил охиригача уларнинг сони янада ошиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Лойиҳа хусусий инвесторлар маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)