Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг «Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
Университет учун ўқув дарсликлар ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, шу жумладан, хорижий адабиётларни харид қилиш;
Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплаш;
«Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Университет ва Марказнинг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини танлов асосида молиялаштириш, уларнинг илмий ва ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;
Университетнинг иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий ходимларини етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Университетда дарс бериш ва Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш.
Изоҳ (0)