12 июнь куни «Урганч–Хонқа» автомобиль йўлида Nexia ва Spark автомобилларининг тўқнашуви рўй берди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Тўқнашув чоғида Nexia ҳайдовчиси Р. Каримовнинг оёғи рул ва ўриндиқ ўртасида қолиб кетди. ЙТҲ жойига етиб борган навбатчи гуруҳ махсус гидравлик ускуна ёрдамида жабрланувчини машина ичидан чиқариб олди.
Р. Каримовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, сўнг у Хонқа туман тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига топширилди.
Изоҳ (0)