15 июнь куни Twitter микроблоги кенг кўламли редизайн ўтказди: веб-версиянинг, мобил дастурнинг, шунингдек, профессионаллар учун клиент — ТwеетДеcк’нинг ташқи кўриниши ўзгартирилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Эндиликда веб-версияда аватарлар айлана шаклга эга бўлди, «Жавоб бериш» тугмаси эса булут қиёфасига эга бўлди. Яна айрим шрифлар ўзгартирилди.
Фойдаланувчиларга бу ўзгаришлар маъқул келмади. Айниқса айлана шаклдаги аватарлар кўп танқидга учради.
old twitter vs new twitter pic.twitter.com/Ct4JC3UM5o
— ellie sunakawa (@elliesunakawa) June 15, 2017
Feelings about the Twitter redesign. pic.twitter.com/q9jLREY7gs
— Norm Kelly (@norm) June 15, 2017
I am now fully prepared for #NewTwitter pic.twitter.com/3sQ7SeRY9x
— Lego Loki (@Loki_Lego) June 15, 2017
Ҳатто ҳазил аралаш логони ўзгартириш таклиф қилинди.
Бундан ташқари, Twitter фойдаланувчилари кўпдан буён сўраётган ўзгариш — твитларни таҳрир қилиш редизайн эътиборидан четда қолиб кетди.
Изоҳ (0)