Ўзбекистон Президенти БМТ наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиё давлатлари учун дастурини амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган жиҳозлар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича фармойиш қабул қилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Лойиҳа бўйича олинган жами 29 номдаги жиҳоз, техника ва транспортдан самарали ва мақсадли фойдаланиш учун МХХ, ИИВ, Божхона қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотиклар устидан назорат бўйича миллий ахборот-таҳлил маркази масъул этиб белгиланган.
Лойиҳа доирасида жиҳоз, техника ва транспорт воситалари божхона тўловлари, йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинди.
Изоҳ (0)