• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларнинг 57 фоизи жамиятда коррупция бор, деб ҳисоблайди

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари 2017—2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида фуқароларнинг ушбу иллатга муносабатини ўрганди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: Delfi

    Фото: Delfi

    Сўровда қатнашганларнинг аксарият қисми — 91,5 фоизи давлат раҳбарининг ушбу иллатни илдизи билан йўқ қилиш, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган қонунчилик ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

    Респондентларнинг ярмидан кўпи (56,8 фоиз) жамиятда коррупция бор, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси кўпроқ қайд этган. Сўров шуни кўрсатдики, шаҳар аҳолиси қишлоқ одамларига қараганда жамиятда коррупция мавжудлигини кўпроқ таъкидлаган.

    Тадқиқотда қатнашганларнинг 76,3 фоизи фикрича, мазкур иллат ҳамма жойда эмас, балки жамиятнинг айрим соҳаларида бор. Масалан, респондентларнинг 37,6 фоизи томонидан соғлиқни сақлаш коррупция энг кўп кириб борган соҳа сифатида кўрсатиб ўтилган. Ундан кейин таълим соҳаси турибди (31,4 фоиз).

    Сўровда иштирок этганларнинг ҳар тўртинчиси айрим ҳуқуқ-тартибот органлари коррупциялашган, деган фикрни билдирган. Бандлик, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат, банк, солиқ ва божхона идоралари, ҳокимликлар ҳамда бошқалар фаолиятида ҳам коррупция учраши билдирилган.

    Марказ ходимлари муаммонинг илдизини аниқлашга ҳаракат қилди. Респондентларнинг 64,4 фоизи коррупцияни ҳуқуқий, 51 фоизи иқтисодий, 46,3 фоизи ижтимоий, 45,8 фоизи ахлоқий муаммо сифатида билади.

    Ўзбекистонликлар фикрича, фуқаролик жамияти кенг миқёсда ривожланмаганлиги, жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилмаганлиги, ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги каби муаммолар коррупциянинг турли идоралар фаолиятида кенг тарқалишига сабаб бўляпти. Мансабдор шахслар ваколат доирасининг кенглиги, уларнинг фуқаролар фаровонлиги билан боғлиқ қарорларни қабул қилишга таъсир этиш имконияти ҳам коррупциянинг пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

    Моддий аҳволини яхшилаб олиш ҳамда бойиш истаги мансабдор шахсларни коррупцияга ундайди. Айни пайтда шахсий муаммоларини ҳал қилиш эвазига фуқароларнинг ўзлари берадиган моддий мукофот ёки бошқа кўринишдаги ҳадялар ҳам коррупцияга йўл очади. Шу боис аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва коррупцияга қарши ахлоқ стандартларини яратиш жуда муҳим.

    Кейинги пайтда коррупцияга олиб келувчи сабаблар сифатида ушбу соҳада қонунчилик базаси такомиллашмаганлигини кўрсатувчи фуқаролар сони 8 фоизга камайгани (10,4 фоиз) эътиборга молик. Қонунга ҳурматсизлик, маҳаллий бошқарув органлари фаолияти шаффоф эмаслиги ҳам коррупцияга олиб келаётган сабаблар сифатида қайд этилган.

    16.06.2017, 18:54   Изоҳ (0)   18785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Artcool stylist кондиционери — дизайнга янгича нигоҳ

    16.06.2017, 18:03

    БМТ бошқармаси Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига махсус техника ва жиҳозлар тақдим этди

    16.06.2017, 17:36

    Аҳмадбой қаерда? У қурган «молиявий эҳром» қулаганига бир йил тўлди

    16.06.2017, 17:28

    Жанубий Кореяда ўқиётган ўзбекистонлик талаба корейс тилида нутқ сўзлаш халқаро мусобақасида 1-ўринни эгаллади

    16.06.2017, 17:23

    «Ўзфармсаноат» ва USAID силга қарши маҳаллий дорилар сифатини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади 

    16.06.2017, 16:30

    Ўзбек гилосининг Жанубий Кореяга экспорти тақиқи олиб ташланди

    16.06.2017, 16:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Камала Ҳаррисга қарши тергов бошлашни талаб қилди

    Дунё | 19 май, 18:07

    “Чуқур”: турк киносаноатининг энг муваффақиятли сериалларидан бири қандай суратга олинган? 

    Лайфстайл | 19 май, 17:59

    Жорий йил ўтган даврида Ўзбекистонда 1,1 млн янги иш ўрни яратилди — Меҳнат инспекцияси

    Ўзбекистон | 19 май, 17:43

    Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 19 май, 17:36

    Кореялик олимлар саратон ҳужайраларини йўқ қилмасдан даволаш усулини топди

    Дунё | 19 май, 17:35

    Саида Мирзиёева Expo-2025 доирасида бир қатор павильонларни томоша қилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 май, 17:27

    Қозоғистон аҳолини арзон газ билан таъминлаш бўйича Европада етакчига айланди (инфографика)

    Дунё | 19 май, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.