• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Палов, сомса ва лағмон: Москвадаги ўзбеклар қаерларда овқатланади?

    Москвада ҳақиқий паловни топиш мумкинми? Қўй гўштидан тайёрланган шашликни қаерда тановул қилиш мумкин? Москвада яшовчи ўзбеклар ҳақиқий ўзбек таоми тайёрланадиган қимматбаҳо ресторанлар, кафелар тармоғи ва арзон тамаддихоналар ҳақида ҳикоя қилади, деб ёзади Afisha Daily.

    «Шабада»

    «Ҳиссиётлар бўйича Тошкентга энг яқин жой»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Олег Абдурашитов, Kaspersky Lab ходими: «Ўзбек ошхонаси деганда турли географик ва тарихий шарт-шароитларда жойлашган турли ҳудудлар ошхоналарининг уйғунлиги назарда тутилади. Шунинг учун ҳам тошкентча ош унинг самарқандча ва фарғонача турларидан сезиларли даражада фарқ қилади.

    Қадрдон Тошкентда ош, манти, сомса, шашлик ва лағмон — буларнинг барчаси, биринчи навбатда стритфуд бўлиб, улар тонгда харид қилинган маҳсулотлардан кўп миқдорда тайёрлаб қўйилади ва шу заҳоти истеъмол қилинади. Москвада эса иқлим ўзига хосликлари ва маҳсулот логистикасидан келиб чиқиб бунга эришиш қийин, бироқ охирги йилларда ўзбек ошхонаси каби муассасалар сони сезиларли даражада ошди.

    Москвада ҳиссиётлар бўйича Тошкентга энг яқин жой — бу Сельскохозяйственний кўчасидаги ‘Шабада’ ресторани. Бу ерга ёзнинг иссиқ оқшомларида катта компания билан келиб, кўчадаги столга жойлашиб, иссиқ нон, сомса, ачичук салати ва албатта ош буюртма қилган маъқул.

    Ўзбек ошхонаси ҳақиқий slow food. Шошилманг. Баҳраманд бўлинг. Яна буюртма қилинг».

    «Визирь Махалля & Граф Орлов»

    «Мен Москвада еган энг яхши ош»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Эля Красик, Ташқи иқтисодий фаолият бўйича менежер: «Ўзига хос атмосферага эга бўлган ажойиб жойни тавсия қилмоқчиман (тан олиш керакки, нархлар анча юқори) — ‘Визирь Махалля & Граф Орлов» ресторани. У граф Орловнинг собиқ қўрғонидаги қадимий ва гўзал бинода жойлашган.

    Мен Москвада тановул қилган энг яхши ош — худди Тошкентдаги каби байрамона. Уни лаганда тортишади, ошдаги гуруч эриб кетади. Тандирда пиширилган сомсанинг мазаси ҳам худди ватанимдаги каби. Бу ресторандаги ажойиб ошпазларнинг барчаси ўзбекистонлик».

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Тимур Ланский, «Чайхона №1» ресторанлари асосчиси: «Мен Москвада туғилиб, ўсганман, отам эса асли тошкентлик. Ўзбек ошхонаси ҳақида эшитганимда биринчи навбатда уруш даврларида ўзбеклар миллионлаб қочоқларни овқатлантирган таомлар кўз олдимга келади.

    Ўзбек таоми мен учун биринчи навбатда меҳмондўст ва меҳрибон халқнинг мазали таомидир. Чойхона таомлари Москва ва бошқа шаҳарларимизда ҳеч қачон йўқолмайди. Фаолиятим тури туфайли ресторанларим концепциясига ўхшаш кўплаб овқатланиш муассасаларига боришимга тўғри келади. ‘Визирь Махалля & Граф Орлов’ ресторанида яхши ош ва манти тайёрлашади. Яхши лағмон учун эса Охus’га йўл олишни тавсия қиламан».

    «Восточний квартал»

    «У ерга доим дўстларимизни олиб борамиз»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Алишер, қўшиқчи, дизайнер: «Мен учун Москвада энг мазали, ишончли ва тўғри ош, яна ҳақиқий ўзбек шашлигини тайёрлайдиган битта жой бор. Бу старий Арбатдаги ‘Восточний квартал’ кафесидир. Уни 20 йил аввал асли тошкентлик рус болалар очган. Бу Москвада пайдо бўлган биринчи ўзбек ошхонаси кафеларидандир.

    Кафеда қўйдан ташқари барча маҳсулотлар Ўзбекистондан келтирилади. Кафе эгалари уларнинг кафеси 20 йилдан буён бир кун ҳам ёпилмаганлиги билан фахрланади».

    «Павлин-мавлин»

    «Қўй гўштидан тайёрланган ўзбекча пелмени — чучварани татиб кўришни тавсия қиламан»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Сергей Комаров, «Собака Рекордс» бошқарув директори: «Ўзбек таоми бу бир олам анъаналар мажмуаси. Москвада ўзбек ресторанлари жуда кўп. Улардан ‘Павлин-мавлин’ни танладим.

    Менга уларнинг лағмони жуда ёқади, унинг таъми ҳақиқий ўзбекчасини эслатади. Шуниндек, кичкина ўзбекча пелмени — чучварани татиб кўришни тавсия этаман».

    «Алайский базар»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Софя Назметдинова, ГР-консултант: «Мен учун ўзбек таоми таниш, яқин ва қадрдон. Анчадан буён Ўзбекистонда яшамайман, миллий таомлар эса қадрдон жойлар билан алоқани сақлаш имконини беради. ‘Лагманная’ кафесида ажойиб кулча ва сомса сотилади.

    Каттароқ муассасаларда норин каби ноёб таомни татиб кўриш мумкин. ‘Алайский базар’ ана шундай муассасалардан биридир».

    «Узбекистан»

    «Ажойиб ошхона ва бенуқсон хизмат кўрсатиладиган ресторан»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Дони, Black Star лейбли артисти: «Албатта Москванинг ҳеч қаерида Ўзбекистондаги каби таом тайёрланмайди. Биринчидан, маҳсулотлар бошқача. Иккинчидан, ўзбек ошхонаси бу оддий таомлар эмас, бутун бир анъаналар мажмуасидир. Ўзбек миллий таомларини тановул қилиш учун ‘Узбекистан’ ресторанига бораман. У ерда дастурхоннинг бош таоми — палов ва ширинликларни татиб кўришингиз мумкин».

    Уйга етказиладиган таом: Plov Time, Plovberrry ва Plov.com

    «Чиройли ва қулай қадоқдаги ўзбек таоми»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Хабиб Абдуллаев, Москвада ўзбек миллий-маданий автономияси раиси: «Ўзбек таомларини уйга ёки офисга буюртма қилиш учун Москвада бир нечта сервислар мавжуд. Улардан Plov Time’ни мақул кўраман. Айниқса уларнинг ‘Байрамона’ палови (унга сариқ нўхат ва майиз қўшилади), шунингдек, сомса ва қовоқ мантисини ёқтираман».

    «Урюк»

    Фото: Afisha Daily

    Фото: Afisha Daily

    Мария Буглова, менежер: «Лағмон ва норинни ‘Урюк’ чойхоналаридан олиш керак. Уч-панжа (қўй гўштидан шашлик) ва сомсани эса ‘Чайхона №1’ дан, кулчани Даниловский бозори қаршисидаги палаткадан олишни тавсия қиламан. Даниловский бозорининг ўзидан эса қурт ҳам топиш мумкин».

    16.06.2017, 16:45   Изоҳ (0)   34581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.