Вазирлар Маҳкамасининг 2 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Халқаро жиноят полицияси (Интерпол) билан ҳамкорлик соҳасидаги вазифаларга қуйидагилар киритилди:
- республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг Интерпол ахборот манбаларидан фойдаланиш масалалари бўйича координацияси;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш;
- жиноятчиликка қарши кураш соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва уни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- халқаро террорчилик, одам савдоси, ноқонуний муҳожирлик, ахборот технологиялари ва халқаро, шунингдек, шахсни аниқлаш хусусиятига эга бошқа турдаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этиш масалалари бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Интерполга аъзо мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
- шахсларни, транспорт воситаларини, санъат асарларини ва бошқа буюмларни халқаро қидирувга бериш, шахси номаълум мурдалар шахсини аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу тадбирларни Интерполга аъзо мамлакатлар сўрови билан ташкил қилиш масалалари бўйича Интерпол бош котибияти олдида воситачилик қилиш.
Бундан ташқари, низом Интерпол Миллий марказий бюроси фаолиятини молиялаштириш ҳақидаги боб билан тўлдирилди. Уни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш давлат бюджети ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)