Ўзбекистонлик қўшиқчи, Россиянинг «Биринчи канали»даги «Голос. Дети» лойиҳасининг иккинчи мавсумида ғолиб чиққан Сабина Мустаева ушбу телеканалнинг янги, «Победитель» («Ғолиб») деб номланган шоусида иштирок этди. Бу ҳақда «Биринчи канал»нинг расмий сайти хабар берди.
Афсуски, Аделнинг «Hello» қўшиғи билан чиқиш қилган Сабина шоуни биринчи босқичдан кейиноқ тарк этди. Аммо у босқичдан ўта олмаганидан ҳеч ҳам хафа эмаслигини маълум қилди ва шоу иштирокчиларига омад тилаб қолди.
Ўз чиқишидан кейин уюштирилган интервьюда Сабина лойиҳага уни телеканал вакиллари таклиф қилганини, қизиқарли тажриба орттириш, қизиқарли одамлар билан танишиш мақсадида розилик билдириб, шоуга ташриф буюрганини маълум қилди.
Изоҳ (0)