Оксфорд профессори ва бизнесмен Брайан Беллхауз сигирлар подаси ҳужум қилиши натижасида олган жароҳатлари туфайли вафот этди, деб ёзади «РИА Новости».
Independent ёзишича, ҳодиса 12 июнь, душанба куни юз берган. 80 ёшли олим Шарқий Суссексдаги Гестлинг қишлоғида черков ёнидан ўтиб кетаётганида унга қутурган жониворлар ташланган.
Беллхаузнинг қичқириқларини эшитган маҳаллий аҳоли тез ёрдам ва полицияни чақирган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар пенсионерни қайта жонлантиришга уринган, аммо уни қутқариб қолиша олмаган.
Беллхауз узоқ йиллар Оксфордда дарс берган ва профессор унвонига эга бўлган. У шунингдек, Powderject фармацевтика компанияси асосчиларидан бири сифатида машҳур. 2003 йилда компания Американинг Chiron корпорацияси томонидан 70 миллион долларга сотиб олинган.
Аввалроқ британиялик мультимиллионер Дерек Мид ити ҳаракатга келтирган трактор остида қолиб, юрак хуружидан вафот этгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)