АҚШ маъмуриятини Анқаранинг Москва билан яқинлашуви ташвишга солмоқда. Бу ҳақда Конгресс вакиллар палатаси хорижий ишлар қўмитасидаги муҳокамалар чоғида Туркиянинг Россия билан ҳамкорлигига изоҳ берган Давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Туркия билан муносабатлар АҚШ учун ўта муҳим. Улар НАТО ва Европа учун ҳам муҳим. Шу сабабли туркларнинг Россия билан муносабатларидан хавотирдамиз», — деди Тиллерсон.
Давлат котиби Вашингтон Туркияда, хусусан, давлат тўнтаришига уринишдан кейинги воқеалар ривожидан ташвишда эканлигини яширмади.
«Шундай бўлса-да, АҚШ ва Туркия ўртасида юқори даражадаги мулоқот ва муаммоли масалалар муҳокамаси давом этмоқда. Уларда биз Сурияда ҳарбий режаларимизни қандай амалга ошираётганимиз саволлар туғдирмоқда», — таъкидлади Давлат котиби Вашингтоннинг курд тузилмалари билан ҳамкорлигини назарда тутар экан.
Изоҳ (0)