Россия президенти Владимир Путин уни Учинчи Рейх раҳбари Адольф Гитлерга қиёслаган АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг гапларини изоҳлар экан, Россия ҳам америкалик сиёсатчиларнинг фаолияти юзасидан турли ўхшатишларни айтиши мумкинлигини, бироқ Москва кескин фикрларни билдиришдан тийилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади, деб ёзади «РИА Новости».
«Бунда биз учун ҳеч қандай янги нарса йўқ. Биз у билан шахсан танишмиз. У ғайратли аёл. Биз ҳам турли қиёслашларни айтишимиз мумкин эди, бироқ сиёсий маданият юзасидан кескин фикр билдиришлардан тийиляпмиз», — деди Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида.
2014 йил мартида CNN телеканали Клинтон Қрим мавзусида гапира туриб, Путин ва Гитлерни солиштирганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Путиннинг русларни ҳимоя қилиш зарурати ҳақидаги гаплари Шарқий Европада яшаётган немисларни ҳимоя қилиши кераклигини айтган Гитлернинг хатти-ҳаракатларини эслатган.
Изоҳ (0)