Лондондаги кўп қаватли бинолардан бирида келиб чиққан ёнғин қурбонлари сони 12 кишига етди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ олти киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Қутқарув операцияси қийин кечиши ва узоқ давом этиши билдирилмоқда.
Қутқарувчилар шу пайтга қадар 65 кишини ёнғиндан чиқариб олган эди, аммо бинода яна одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ёнғин оқибатида 78 киши зарар кўрди. Уларнинг бари шифохонага ётқизилди. 18 кишининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)