Қовоқлари соҳасидаги қичишиш ва ачишишдан шикоят қилиб шифокорга мурожаат этган ҳиндистонлик аёлнинг кўз соққасидан етти сантиметр узунликдаги қурт топилди, деб ёзади «РИА Новости».
Шифокорлар 56 ёшли беморнинг кўзида дирофилярий туридаги паразитни аниқлади. Ушбу гельминт фил касаллигини — лимфа тугунлари ва томирларнинг ўсиб кетишини келтириб чиқариши мумкин.
Шифокорлар аёлни операция қилишга қарор қилди. Паразитни маҳаллий анестезия остида атиги ўн дақиқада олиб ташлашди. Эртаси куниёқ аёлнинг аҳволи сезиларли тарзда яхшиланди. Шифокорлар паразитни такрор юқтирмаслиги учун унга бир қатор дориларни ёзиб берди.
Изоҳ (0)