Қирғизистон парламенти республика президенти сайловини 15 октябрга белгилади, деб ёзади «Интерфакс». Депутатлар кўпчилик овоз билан қабул қилган қарорга мувофиқ навбатдаги президент сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.
Нашр эслатишича, аввалроқ Қирғизистон парламенти мамлакат президенти ва парламент депутатлари сайловлари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритган, унга мувофиқ, давлат раҳбари сайлови ўтказиладиган кун ноябрнинг учинчи якшанбасидан октябрнинг учинчи якшанбасига кўчирилган эди.
«Бу йил октябрнинг учинчи якшанбаси 15-санага тўғри келиши туфайли, сайлов куни ҳам шу санага белгиланди», — деди парламент вакили.
Унинг сўзларига кўра, овоз бериш якунлари бўйича Қирғизистон парламентининг 82 депутати қарор лойиҳасини ёқлаб чиққан.
Изоҳ (0)