Chevrolet компанияси аввалги авлодга тегишли, аммо рестайлинг қилинган Beat автомобилини тақдим этди, у Лотин Америкаси бозорлари учун мўлжалланган. Баъзи мамлакатларда ушбу модель Spark сифатида маълум, деб ёзади «Колёса».
2018-модель йилига тегишли Chevrolet Beat’нинг бампери, радиатор панжараси, фаралари ва туманга қарши чироқлари бошқача кўриниш олди. Шунингдек, орқа чироқлари расми ўзгарди. Салонда эса асбоблар панелини ва марказий консолни алмаштиришди. Топ комплектацияда 7 дюймли сенсорли экран билан таъминланган, Apple CarPlay ва Android Auto билан ишлай оладиган мультимедиа тизими мавжуд.
Мексика бозорида янгиланган Beat 81 от кучига тенг 1.2 бензинли мотор (беш поғонали «механика»ли) билан бирга таклиф қилинади.
Chevrolet Beat-2018 нинг нархи 152 500 песо (8400 доллар)дан бошланади.
Изоҳ (0)