Сурия армияси Дайр аз-Завр шаҳри аэродроми яқинида ИШИДнинг 60 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, террорчилар Дайр аз-Завр шаҳрида, Лива ат-Тамин шаҳрига кетиш йўлида ва аэродром яқинида ўлдирилган.
Дайр аз-Завр қамали 2014 йилдан буён давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)