Америкалик рэпер, Diddy тахаллуси билан ижод қилувчи (эски тахаллуси — Puff Daddy) Шон Комбс бир тақвим йили давомида 130 миллион доллар ишлаб топди ва бу кўрсаткич бўйича бошқа машҳурлар орасида жаҳонда биринчи ўринни эгаллади. Энг кўп пул топувчи юлдузларнинг янги рейтингини Forbes журнали эълон қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Кўрсатилган маблағнинг 70 миллион долларлик қисмини рэпер кийим-кечак коллекциялари сотувларидан ишлаган. Қолган қисми эса унга Британиянинг алкоголь ишлаб чиқарувчи Diageo гиганти рекламаси, шунингдек, концертлар чипталаридан тушган маблағдан тўланган.
Иккинчи ўринни 105 миллион доллар кўрсаткич билан америкалик поп юлдуз Beyonce эгаллади. Жорий йилда унга энг катта даромад келтирган тадбирлар Formation тури ва Lemonade альбоми бўлди.
Кейинги ўринларни Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Жоан Роулинг (95 миллион доллар), канадалик қўшиқчи Дрейк (94 миллион доллар) ва «Реал» футболчиси Криштиану Роналду (93 миллион доллар) эгаллади.
Шоу-бизнеснинг энг кўп ҳақ олувчи юз вакилининг умумий даромади ҳисобот даврида 5,15 миллиар долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)