• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Актриса Шаҳло Темирова ўзига ёқмаган роли, қайси мультфильм персонажига ўхшаши, салбий роллар ижро этмаслиги сабаби ҳақида интервью берди

    Актриса Шаҳло Темирова My Day нашрига берган интервьюсида орзулари, қўрқувлари ва режалари билан бўлишди.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    — Шаҳло Темированинг болаликдан бери энг катта орзуси нима?

    — Ёшлигимдан пианино чалишни жуда истаганман. Лекин яхши ўргана олмадим. Кейин қайта ҳаракат қиламан деганимда ишлар кўпайиб кетди. Вақт тополмай қолдим...

    — Ҳаётда ва актёрлик соҳасидаги устозингиз ким?

    — Аниқ бир кишини айта олмайман. Санъаткорнинг устози бўлмайди. Чунки у ҳар бир инсондан ниманидир ўрганади. Устозларим кўп. Айнан мазкур соҳага кириб келишимда Мунаввара Абдуллаева, Бахтиёр Тўраев ва Хайрулла Саъдиевлар яқиндан кўмак берганлар. Ҳаётдаги устозим эса Бахтиёр Тўраев деб айта оламан.

    — Ҳаётда қаттиқ қўрқадиган нарсангиз нима?

    — Кераксиз инсон бўлиб қолиш ва яқин инсонимни йўқотишдан қўрқаман.

    — Тасаввур қилинг сиз танлов ўртасида қолдингиз. Театр ва кино. Қайси бирини танлаган бўлар эдингиз?

    — Танламасдим, иккаласини ҳам қучиб олган бўлардим (кулади). Чунки унисидан ҳам, бунисидан ҳам кечиш жуда қийин. Албатта, иккаласига ҳам осонликча эришмадим...

    — Сиз учун бахт бу...?

    — Мен кичкинагина нарсадан ҳам бахтли бўладиган инсонман. Масалан, бугунги куним бекор ўтмагани бу — бахт. Муҳими ишим бор.

    — Орзуингиздаги роль?

    — Театрда Медея. Кинода билмадим, ҳали ўйлаб кўрмаганман. Лекин оғир, ўзига яраша юки бор ролларни хоҳлайман.

    — Шаҳло, нима сабабдан ҳеч салбий роллар ижро этмайсиз?

    — Бу аслида менга боғлиқ бўлмаган ҳолат. Ҳеч таклиф қилишмаган. Ташқи кўринишимдан келиб чиқиб, салбий ролга мос эмас деб ҳисоблашса керак. Лекин феъл-атворимдан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, агар салбий ролни ишониб топширишса қойилмақом қилиб ижро этиб бераман.

    — Ҳозиргача қабул қилганиздан афсусланган ролингиз бўлганми?

    — Бўлган... Озод Шамснинг «Ёлғизлар» фильмида ижро этган ролимдан афсусдаман. Албатта бу режиссёрнинг айби эмас. Ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламайман. Шунчаки бу роль менга мос келмади.

    — Сиз, нима бўлган тақдирда ҳам, биргаликда суратга тушишни истамаган актёр борми?

    — Йўқ, шундай актёр бор деб айта олмайман. Мен умуман одам ажратмайман. Аксинча, бирга роль ижро этишни жуда-жуда хоҳлайдиган актёрим бор. У киши Алишер Узоқов. Уларни актёр сифатида жуда яхши кўраман. Лекин ҳали бирга ишлаш бахтига муяссар бўлмаганман. Худо хоҳласа бу ниятим ҳам амалга ошади деган умиддаман.

    — Ким билан партнёрлик қилиш сиз учун қийин кечган ва аксинча?

    — Сабабини билмайману, лекин Бобур Йўлдошев билан роль ижро этганимда жуда ҳам қийналганман. Балки салобатлари босгандир, ўзим ҳам тушунолмаганман. Улуғбек Қодиров билан эса аксинча. Мазза қилиб ишлаганман. Жуда ҳам очиқкўнгил, меҳрибон инсон эканлар.

    — Сиз ҳеч қачон қабул қила олмайдиган роль?

    — Аёл киши мажбуран қандайдир ёмон йўлга кириб кетиши мумкин, лекин шу ишни билиб туриб қиладиган инсонлар ҳам бор. Масалан, ўзи истаб ёмон қиз бўлиш. Шу каби роллардан таклифлар бўлди. Аммо рад этдим. Шунақа вазиятлар бўладики, яхши бир қизни ҳаёт мажбур қилиб, ёмон томонга бурилиб кетади. Бунақа ролларни эса ўйнаган бўлардим.

    — Ҳаётда эришган энг катта ютуғингиз?

    — Шукурки, нимани орзу қилган бўлсам, ҳаммасига эришиб келяпман. Оилам, фарзандим, севимли касбим бўлади, театрда ишлайман, деганман ва ниятларимга етдим. Ва, ҳозирда яна бир ният қилганман. Яъни, бутун дунёда севимли актриса бўлиш.

    — Армонингиз борми?

    — Армон (бироз сукунатдан сўнг) бўлмаса керак. Бўлмасин ҳам.

    — Биламиз актёрларнинг бўш вақти кам бўлади. Дейлик, бўш вақт топдингиз. Шунда қандай йўл тутасиз. Тоза ҳавода сайр ёки уйда китоб мутолааси ва бошқа ишлар.

    — Тоза ҳавода, табиат қўйнида сайр қилган бўлардим. Барибир ижодкормиз. Шунинг учун бўлса керак, табиатни яхши кўраман.

    — Инсонлардаги сиз ҳурмат қиладиган хусусият?

    — Инсон, у хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, қайси лавозимда фаолият юритишидан қатъий назар бир-бирига муносабати бир хил бўлсин. Яъни, инсон ажратмаслик керак.

    — Ўзингизни қайси мультфильм персонажи билан қиёслай оласиз? Ва нима учун?

    — Чет эл мультфильмларидан «Ҳайвонлар шаҳри»даги бош қаҳрамон ролини ўзимга қиёслайман. Албатта, инсон ўзига катта баҳо бериши керакмас-у, аммо ўзимни ўша қаҳрамонга ўхшатаман. Чунки у ҳам роса курашиб ўз мақсадига эришади.

    — 2015 йилда «Энг яхши театр актрисаси» номинацияси бўйича «Эътироф» мукофотига сазовор бўлдингиз. Шунда нималарни ҳис этгансиз?

    — Бу мукофотни олган кунимнинг эртасига оналик бахтига муяссар бўлганман. Ўша пайтдаги ҳиссиётларимни ҳозир сўз билан ифодалай олмайман. Жуда кучли ҳаяжондан кейин туғуруқхонага кетганман (кулади).

    — Сиз учун машҳурлик муҳимми?

    — Муҳим. Мен ҳозирги кунимга осонлик билан эришмаганман. Жуда кўп меҳнат қилишим керак бўлган. Санъатда эса меҳнатингизнинг меваси бу – машҳурлик!

    — Машҳурлик сизга нима берди?

    — Мухлислар мени яхши кўргани бу — бахт. Яъни инсонлар меҳрини берди.

    — Санъатга эндигини қадам қўяётган ёш актёр ва актрисаларга тавсиянгиз.

    — Ҳаётда инсон турли қийинчиликларга учраши мумкин, лекин ортга қайтмаслиги керак. Фақат ва фақат олға интилиши лозим. Синовлар кўп, улардан эса ҳалоллик ва тўғрилик билан ўтиш керак.

    07.06.2017, 08:07   Изоҳ (0)   73269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ариана Гранденинг Манчестердаги хайрия концертига 50 минг томошабин ташриф буюрди

    05.06.2017, 10:31

    Фото: Тутанҳамон даҳмасининг очилиши

    04.06.2017, 11:11

    «Ўзбекнаво»нинг собиқ бош директори Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт»га раҳбар этиб тайинланди

    24.05.2017, 19:56

    Ариана Гранде ўз концертида юз берган терактни изоҳлади

    23.05.2017, 13:03

    Алишер Усмонов ҳомийлигида Андреа Бочеллининг Тошкентдаги илк концерти бўлиб ўтади

    23.05.2017, 11:51

    Лола ва Рашид Холиқов ижросидаги «Ҳаёт давом этар» саундтреки видеоси тақдим этилди (видео)

    22.05.2017, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.