Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт» давлат муасссасаси директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 19 майдаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан муассаса раҳбарига айланди.
Азамат Ҳайдаров 2008—2014 йилларда «Ўзбекнаво»нинг бош директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси негизида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташкил этилди.
Изоҳ (0)