АҚШ президенти Дональд Трампга билдирилган Буюк Британияга келиш таклифи қиролича Елизавета II томонидан узайтирилган бўлиб, кучда қолади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг матбуот котиби баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз шахсий телефон суҳбатлари мазмуни ҳақидаги спекуляцияларга изоҳ бермаймиз. Қиролича таклифни узайтирди, режада ўзгаришлар йўқ», — дейилади баёнотда.
Муқаддам Трамп Тереза Мэй билан телефон суҳбатида мамлакатга ташриф буюрмаслигини билдирган хабар қилинган эди. Айтилишича, Трамп британияликлар унинг ташрифига норозилик билдиришидан чўчимоқда.
Изоҳ (0)