UzNews’нинг Шайхонтоҳур туман ИИБдаги манбасига таяниб хабар беришича, 6 июнь тахминан соат 6:00 да сув каналининг «Флешка» савдо маркази томонда жойлашган қирғоғидан ҳеч қандай тан жароҳатлари аломатлари бўлмаган ёш йигитнинг жасади топилган.
16 ёшли ўсмирнинг мурдаси Тошкент шаҳрида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро томонидан топилган. Шундан сўнг у зудлик билан 102 рақами орқали ички ишлар органларига хабар берган.
Суд-тиббий экспертиза ходимлари томонидан ўтказилган текширувда чўкиб кетган йигитнинг 2001 йил 5 майда туғилган Юнусобод туманидаги 271-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тожибоев Дилмурод Олимжон ўғли эканлиги аниқланган.
Суд-тиббий экспертизанинг ўлим ҳақидаги хулосасида юқори нафас органларига суюқлик (сув) тушиши натижасида юз берган механик асфиксия, шунингдек, тананинг шишиб кетиши ҳақида сўз борган.
Изоҳ (0)