Хитойнинг Чэнду шаҳрида тажриба сифатида мактаб имтиҳонини топширган сунъий онгли робот мазкур синовдан ўн дақиқа ичида ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Робот максимал 150 баллдан 105 тўплади.
Муқаддам AI-MATHS сунъий онги мактаб ўқувчилари билан бирга имтиҳонга кириши билдирилган эди.
AI-MATHS шу йил февралида шунақа имтиҳон топширишга уриниб кўрган, аммо у ўтиш баллидан уч балл кўпроқ — 93 балл тўплашга эришган эди, холос.
Лойиҳа ХХР фан ва технологиялар вазирлиги ёрдамида амалга оширилмоқда. Идора 2020 йилга қадар имтиҳонларни энг нуфузли олийгоҳларга кириш учун етарли даражада яхши топшира оладиган роботларни ясаш вазифасини қўйган.
Изоҳ (0)