АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси раҳбарлиги лавозимига Кристофер Рэй номзодини кўрсатишини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мен ФҚБ янги директори лавозимига бекаму-кўст тавсияларга эга одам — Кристофер Рэй номзодини кўрсатаман», — деб ёзди АҚШ раҳбари Twitter’даги саҳифасида.
https://twitter.com/realDonaldTrump/status/872419018799550464
Рэй мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлиб, Йель университетини тамомлаган. Муқаддам у 2003–2005 йилларда АҚШ бош прокурорининг жиноий ишлар тергови бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Молия вазирлигидаги ишдан сўнг Рэй хусусий фаолият юритишга қайтди.
Изоҳ (0)