2016 йилнинг сентябр ойида Сергели туманида 500 кўп қаватли уйнинг қурилиши бўйича дастур қабул қилинган эди. Лойиҳада 30 мингга яқин оила янги уй билан таъминланиши режалаштирилган.
Мустақилликнинг 26 йиллиги олдидан шундай уйларнинг 66 таси фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Қурилаётган уйларнинг бир қисми Сергели-5 ва Сергели-6 мавзеларида жойлашган. Uz24 қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётган ҳудудлардан бирида бўлиб, фотолавҳа тақдим этди.
Изоҳ (0)