Яман расмийлари Қатар билан дипломатик алоқалар узилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, мамлакат ҳукумати коалициянинг Қатарни Ямандаги ҳарбий операцияда иштирокини тўхтатиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср ва Бирлашган Араб амирликлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)