Лос-Анжелес суди Лотин Америкасининг энг машҳур қўшиқчиларидан бири мексикалик Луис Мигелни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Univision каналига кўра, Мигель шартнома шартларини бузган ва собиқ менежерига бир миллион доллар тўламаган. Суд хонанда уч маротаба кўрсатма бериш учун келмаганидан сўнг уни қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мигелнинг адвокати уларга яна бир неча кун муҳлат беришни сўради, бироқ судья шаштидан қайтмади.
46 ёшли Луис Мигель «Грэмми» мукофотининг 9 карра соҳиби ҳисобланади. Мухлислари унга «Мексика қуёши» дея ном берган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)