Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Кореядаги коррупциявий можаронинг асосий иштирокчиси Сой Сун Силнинг шу ҳафтада қўлга олинган қизи Чон Ю Ра суд қарорига асосан 3 июнь куни озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Чон Ю Ра.

Чон Ю Ра.
Фото: Reuters

21 ёшли Чон Ю Ра Жанубий Корея прокуратураси сўровига биноан Даниядан экстрадиция қилинган ва 31 май куни Сеулга учган самолёт бортида ҳибсга олинган эди.

Бироқ суд прокуратуранинг қамоққа олиш бўйича сўрови асосли эмаслиги ва заруратсиз экани учун рад этди ва Чон Ю Рани озод қилди.

Чон Ю Ранинг ўзи «кўпчиликни ташвишга қўйгани» учун узр сўраб, тергов билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди. Шу билан бирга, у онасининг қилмишлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди