Жанубий Кореядаги коррупциявий можаронинг асосий иштирокчиси Сой Сун Силнинг шу ҳафтада қўлга олинган қизи Чон Ю Ра суд қарорига асосан 3 июнь куни озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
21 ёшли Чон Ю Ра Жанубий Корея прокуратураси сўровига биноан Даниядан экстрадиция қилинган ва 31 май куни Сеулга учган самолёт бортида ҳибсга олинган эди.
Бироқ суд прокуратуранинг қамоққа олиш бўйича сўрови асосли эмаслиги ва заруратсиз экани учун рад этди ва Чон Ю Рани озод қилди.
Чон Ю Ранинг ўзи «кўпчиликни ташвишга қўйгани» учун узр сўраб, тергов билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди. Шу билан бирга, у онасининг қилмишлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)