Тошкент шаҳри ҳудудида бир кун давомида ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан 11 та қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ ёнғин бартараф қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Бу ёнғинларнинг майдони бўйича энг каттаси соат 12:35 да Сергели туманида, аэропорт ҳудудида содир бўлиб, тахминан, 200 квадрат метрни ташкил қилди.
Шунингдек, Бектемир туманидаги Олтин топган кўчаси, 32-уй олдида ҳам 200 квадрат метр майдонда қуруқ ўт ёнди.
Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмади.
Изоҳ (0)