Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, хусусан, турли даражалардаги Ўзбекистон—АҚШ бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Музокараларда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)