Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Сурхондарёда янги барпо этилган Имом Термизий жоме масжидига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар бермоқда.
Имом Термизий мажмуасидаги масжид очилиши, бу маросимга муфтий ҳазратлари ташрифини эшитган узоқ қишлоқларда яшайдиган намозхонлар ҳам кела бошлади.
«Имонли, эътиқодли одамлар уйларидан иккита олийжаноб ният билан йўлга чиқди: янги масжидда камоли ихлос ила намоз ўқиш ва муфтий ҳазратларини зиёрат қилиб, амри маъруфларини тинглаш», — дейилади сайт хабарида.
Изоҳ (0)