Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учиш-қўниш майдонлари капитал таъмирланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати маълум қилди.
2017 йил 1 июндан 31 июлгача аэропортда парвозлар битта учиш-қўниш майдонида бажарилади.
Шу билан бирга, барча рейслар ўзгаришсиз, жадвал бўйича амалга оширилади.
Изоҳ (0)