Мақолада аёллар учун қўл келадиган баъзи ҳийлалар ҳақида гапирамиз.
- Лимон шарбати ёрдамида тирноқ учларини оқартириш мумкин.
- Сунъий қорайишни кетказиш учун оқартирувчи тиш пастасидан фойдаланиш мумкин.
- Кўпиртирилган тухумдан қилинган ниқоб сочларга табиий ёрқинлик бағишлайди.
- Ажинлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун ухлашда кўпроқ чалқанча ётиш керак.
- Кўзларнинг тагидаги қора доғларни бавосил касаллигида ишлатиладиган кремлар ёрдамида йўқотиш мумкин.
- Думалоқ шаклда кесилган бодринг бўлакчалари ёрдамида қовоқлардаги шишни камайтириш мумкин.
- Намловчи крем билан пайпоқ товон терисини юмшатади.
- Ёғли сочларни талк сепилган чўтка билан тараш мумкин.
- Ёноқларни енгил чимчилаш терига табиий қизиллик бағишлайди.
- Лак совуқ жойда, яъни совутгичда узоқроқ сақланади.
- Ёғупани лаб бўёғи билан алмаштириш мумкин.
- Сочлар учун кондиционер тукларни юмшатади ва уларни олишни осонлаштиради.
- Ҳашаротлар чаққан жойдаги қичишишни тиш пастаси ёрдамида камайтириш мумкин.
- Лимон шарбати сочларни рангсизлантиришга ёрдам беради.
- Тароққа атир сепилса, сочлар ёқимли ҳидни узоқ вақтгача сақлайди.
- Кўзлардаги шишни совуқ нарсалар, масалан чой қошиғи ёрдамида кетказиш мумкин.
- Терининг соғлом кўринишини сақлаш учун бир суткада икки литр суюқлик истеъмол қилиш лозим.
Изоҳ (0)