Оқ Уйнинг коммуникациялар бўйича директори Майкл Дубке истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда, ABC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, 47 ёшли Дубке 18 май куни аризасини ёзган, аммо АҚШ президенти Дональд Трампнинг биринчи хорижий сафари тугагунига қадар вазифасини бажаришда давом этишга қарор қилган.
Оқ Уй аппаратидаги коммуникациялар бўйича директор АҚШ маъмуриятининг бутун оммавий ахборот-тарғибот сиёсатини назорат қилади. 2015 йил апрелидан 2017 йил 20 январига қадар ушбу лавозимда Жен Псаки ишлаган эди. Трамп қасамёдга келтирилганидан сўнг унинг ўрнини Шон Спайсер эгаллади. Спайсер айни пайтда Оқ Уй матбуот котиби сифатида ҳам ишлаб келаётган эди.
Crossroads Media компанияси асосчиси Дубке Трамп томонидан ушбу лавозимга 6 мартда тайинланган эди.
Изоҳ (0)