Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Канн кинофестивалининг бош соврини — «Олтин пальма новдаси»ни Рубен Эстлунднинг «Квадрат» фильми қўлга киритди, деб ёзади Meduza. Гран-при (аҳамияти бўйича иккинчи мукофот) франциялик режиссёр Робен Кампийонинг «Дақиқасига 120 та зарба» фильмига насиб қилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Россиялик Андрей Звягинцев «Хуш кўрмаслик» фильми билан ҳакамлар симпатияси мукофотига эга бўлди.

Аввалроқ София Коппола энг яхши режиссёр, Диана Крюгер ва Хоакин Феникс энг яхши актёрлар деб эътироф этилган эди. Николь Кидман 70-маросимнинг махсус мукофотини қўлга киритган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар