• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Катта эҳтимол билан, нархлар ошади». GM Uzbekistan 1 июндан ўз автомобилларини фақат сўмда сотади

    Сўнгги уч кун ичида GM Uzbekistan билан боғлиқ иккита эътиборга молик хабар пайдо бўлди. Биринчиси — компаниянинг сўнгги бир неча йиллик ва қарийб ўзгармай келаётган фаолиятига кескин таъсир қилувчи хабар. Иккинчиси эса биринчи хабарнинг кутилган ҳосиласи. Лекин учинчи — ҳамма кутаётган хабар ҳозирча расман эълон қилинганича йўқ.

    Фото: «Review.uz»

    Фото: «Review.uz»

    GM Uzbekistan 1 июндан ўзи ишлаб чиқарган барча автомобилларни Ўзбекистонда фақат сўмда сотади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 26 май куни имзоланган қарорда белгилаб қўйилган. Хабар беришларича, шу вақтгача баъзи модификациялари сўмда, баъзилари эса халқаро пластик картаси орқали амалга ошириладиган тўлов (АҚШ доллари) эвазига сотилган автомобилларнинг барчасини фақат ва фақат сўмда сотиш таклифи Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» компаниясидан чиққан. Мазкур янгилик 2017 йил 1 июнгача имзоланган шартномаларга амал қилмайди.

    Компания янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни 31 майга қадар тўхтатди. GM Uzbekistan’нинг 29 май куни эълон қилинган ахборотида мазкур қарор «автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан» қабул қилингани айтилган. «Инвентаризация якунлангандан сўнг, тўланган шартномалар бўйича автомобилларни тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади», — дейилади компания ахборотида. Компания «тўланган шартномалар» тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетган: «Харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг белгиланган минимал қиймати (85 фоиз) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда автомобиль нархи тўланган ҳисобланади».

    GM Uzbekistan’нинг атиги учта гапдан иборат мазкур хабари нарх ошиши ҳақидаги миш-мишлар фонида камида 85 фоизлик тўловни олдиндан амалга оширган харидорларни хотиржам қилиши аниқ: Chevrolet’ларнинг нархи сўнгги марта 2015 йил декабрида қарийб 30 фоизга ошган бўлиб, ўшанда компания билан амалдаги шартномаси бўлган, белгиланган тўловнинг 85 фоизини олдиндан амалга оширган харидорлар янги нархларда қўшимча тўлов қилишга мажбур бўлган ва бу ҳол кўпчиликнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлганди.

    GM Uzbekistan нархлар ошиши ҳақидаги миш-мишларни на рад этмоқда, на тасдиқламоқда. Компания матбуот хизмати нархларнинг ошиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқлигини маълум қилди. «Дарё»нинг GM Uzbekistan бўлимларидан биридаги манбасига кўра, «катта эҳтимол билан, нархлар ошиши мумкин». Унинг таъкидлашича, 2015 йилги нарх ошиши арафасида ҳам автосалонлар инвентаризация учун ёпилган эди. Бундан ташқари, барча моделлар ва модификацияларнинг нархи бир хилда ўсмаса-да, баъзи, аниқроқ айтганда, шу вақтгача халқаро пластик картадаги хорижий валюта эвазига сотилган модификацияларнинг қиймати юқорига қараб ўзгариши эҳтимоли ҳақиқатга яқин.

    Таққослаш учун, шу вақтгача қиймати сўмда кўрсатилиб, расман халқаро пластик картадаги АҚШ долларига сотилган энг арзон янги Malibu’нинг нархи қарийб 50 миллион сўм бўлгани ҳолда, Malibu’нинг фақат сўмга сотиладиган ягона модификацияси нархи салкам 125 миллион сўм эди. Умуман олганда, GM Uzbekistan’нинг сўмда ва долларда сотиладиган модификацияларининг сўмдаги ҳозирги нархлари бир-биридан қарийб икки баробар фарқ қилади. Автосаноатдаги манбанинг сўзларига кўра, 2015 йил 14 декабрида бўлгани сингари, инвентаризация учун ёпилган автосалонлар «1 июнь куни янги нархлар билан очилиши эҳтимоли анча катта».

    29.05.2017, 19:53   Изоҳ (0)   105957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг хавфсиз автомобилларнинг янги рейтинги эълон қилинди

    29.05.2017, 14:32

    GM Uzbekistan АЖ 2017 йилнинг 29 майидан 31 май санасига қадар янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди

    29.05.2017, 08:18

    Япония автоконцернлари ҳайдовчисиз бошқарув технологиялари яратишга 25,5 млрд доллар сарфлайди

    28.05.2017, 23:01

    ОАВ: GM Uzbekistan’нинг барча автомобиллари 1 июндан бошлаб сўмда сотилади

    27.05.2017, 19:20

    Фотогалерея: «Қаҳва»ли BMW автомобиллари

    26.05.2017, 16:10

    Ack Attack мотоцикли соатига 640 километр тезликда ҳаракатланиб кўради

    26.05.2017, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.