Uber компанияси асосчиси ва бош директори Трэвис Каланикнинг онаси Калифорния штатида кема ҳалокатида қурбон бўлди. Унинг отаси жароҳат олди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа Фресно округидаги Пайн-Флэт-Лейк сув омборида рўй берди. 70 ёшли эркак ва аёл ўтирган кема тошга урилиб, чўкиб кетди. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлди, эркак эса жароҳатланиб, шифохонага етказилди.
Uber гап бош директорнинг ота-онаси Бонни ва Дональд Каланиклар ҳақида кетаётганини тасдиқлади. Ходимлар ўртасида тарқатилган баёнотда персонал билан ишлаш бўлими раҳбари Лиана Хорнси воқеани мислсиз фожиа деб атади.
«Uber’да ҳамма Трэвис ота-онаси билан қанчалик яқин бўлганини билади», — деди у ва ўз таъзиясини изҳор қилди.
Изоҳ (0)