«Darakchi.uz» ўз муштарийларидан бирининг «Рўза ҳолатда атир ишлатиш мумкинми? Гул ва шунга ўхшаш хушбўйликларни ҳидлаш-чи?» — деган саволига аниқлик киритди.
Рўзада атир ишлатиш дуруст. Гул ҳидлаш рўзани очмайди. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Рўзадор одам ўпиши мумкинми?» — деб сўрайди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бунинг райҳон гулини ҳидлагандек зарари йўқ», — дейдилар. (Табароний ривояти). Демак, гул ҳидлаш ўпиш каби рўзани очмас экан.
Фақат анбар ва шунга ўхшаш ўтга ташлаганда ҳид чиқарадиган хушбўйликларнинг тутунини ичга кирица, рўзани очади. Шунингдек, рўзада исириқ тутатиб, тутунни ичга киритса ҳам рўза очилади. Имом аш-Шурунбулолий: «Одамларнинг кўпчилиги бундан ғофилдирлар. Уларни огоҳлантириш керак, чунки, улар атир билан уду анбар тутунини бир хил деб ўйлайдилар», — деган. («Мавсуъат ул-фиқҳийя»).
Изоҳ (0)