Жойларда кам таъминланган, айниқса ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан берган топшириғи асосида барча ҳудудларда аҳолининг мазкур қатламига беғараз асосда тикув машиналари ва матолар топширилмоқда. Бу ҳақда «Халқ билан мулоқот» гуруҳи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Жойларда ўтказилган сайёр қабулларда бугунги кунда аҳолига, айниқса ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган аҳоли қатламига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилганлиги ва турли имтиёзлар берилганлигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши бўйича таклифлар берилган.
Жумладан, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти «Пахтасаноат ҳудудий филиали» масъулияти чекланган жамиятлари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарларига аҳолининг мазкур қатлами билан ҳамкорликда ишлаш, яъни пахта териш этаклари ҳамда соҳа корхоналари учун зарур бўлган бошқа маҳсулотларни тикиб бериш бўйича шартномалар тузиш ва тикув машиналари олиб бериш юклатилган.
Мазкур ташаббус доирасида 27 май куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида аҳолига тикув машиналари ва матолар тарқатилди.
Изоҳ (0)