АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ниятида эмас, аксинча, уларни қаттиқлаштириш устида ўйламоқда. Бу ҳақда Оқ Уй вакили G7 саммити ўтаётган Италияда журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз Россияга қарши санкцияларни бекор қилмаймиз. Агар керак бўлса, биз Россияга қарши қаттиқроқ ҳам муносабатда бўлишимиз мумкин», — деди у.
Илгари АҚШ Россияга нисбатан чекловларни юмшатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Оқ Уй вакили буни инкор қилди.
Изоҳ (0)